Ўзбекча

РАҚАМЛИ ГАЗ ТАЪМИНОТИ

Posted in videocasts on Jul 01, 2020

Газ таъминотини хавфсиз ва бир меъёрда етказилишини таъминлаш мақсадида, “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ авария-диспетчерлик хизматига ўрнатилган электрон кузатув монитор орқали, энди газ тақсимлаш пунктидаги газ босимининг юқори ва паст кўрсатгич даражасини кузатиш мумкин. Қолаверса, мазкур тизимга пойтахтадаги жами ер ости газ қувурларининг жойлашув қисми ва диаметрларини кўрсатувчи электрон харита ҳам киритилган. Бу ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Янгиликлар 24” дастурида лавҳа эфирга узатилди (04,05,2020).

"Ҳудудгаз Тошкент шаҳар" МЧЖ матбуот хизмати

ЗАМОНАВИЙ ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ

Posted in videocasts on Jul 01, 2020

“Ҳудудгаз Андижон” масъулияти чекланган жамияти томонидан Андижон вилоятида табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилиши ҳамда ушбу замонавий ҳисоблагичларнинг имкониятлари ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Янгиликлар” дастурида сўз борди (18.05.2020).

АҚЛЛИ ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧЛАРИДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИНГ

Posted in videocasts on Jul 01, 2020

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида газ таъминоти тизимида қатор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Хусусан, табиий газни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг жорий этилиши асносида "ақлли" табиий газ ҳисоблагичларининг ўрнатилиши, соҳага инсон аралашуви омилини камайтириш ҳамда истеъмолчиларнинг тўлов маданиятини оширишга хизмат қилади (10.06.2020).

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ТАЪМИНОТИ СИФАТИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

Posted in videocasts on Jul 01, 2020

Истеъмолчиларнинг суюлтирилган газга бўлган талаби ортиши сабабли, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ўз олдига суюлтирилган газни автотранспорт воситалари орқали ташишдан вагон-цистерналарда ҳам ташишга босқичма-босқич ўтказиш мақсадида, қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Тафсилот” кўрсатувида бу хақида батафсил сўз юритилди (16.06.2020).

ГАЗ ТАЪМИНОТИДА ХАВФСИЗЛИК АМАЛДА

Posted in videocasts on Jul 01, 2020

Юртимизда коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин чекловлари юмшатилган бўлсада, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан аҳолига газ таъминоти соҳасида хизматлар кўрсатиш санитария-эпидемиологик ва шахсий хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда давом этмоқда. "Zo'r TV" да эфирга узатилаётган ролик мазкур ишларга бағишланди (07.05.2020).

«ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ: СОҲАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Posted in Yangiliklar on Mar 04, 2020

2019 йилнинг 9 июль санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарихий ҳужжат, “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор қабул қилиниб, мазкур Қарорга биноан, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти ташкил қилинди.

ОАВ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТАДИ

Posted in Yangiliklar on Mar 02, 2020

Бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижаси ва истиқболдаги режаларни истеъмолчиларга етказишда республика нашрлари, телеканаллар ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чиқиш ўз натижаларини бермоқда. Февраль ойида “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ фаолиятидан лавҳа ва мақолалар турли хил телевидение ҳамда газета, сайтлар орқали бериб борилди.

20.02.2020 - “БИР МИЛЛИОН ДАРАХТ” АКЦИЯСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Posted in Yangiliklar on Feb 21, 2020

Кунлар исиши билан ҳудудларда ободонлаштириш ишлари бошланади. Бу эса яқинлашиб келаётган кўклам, яшариш, янгиланиш фасли бўлган баҳордан дарак. Унда ҳар бир ташкилот, корхона ва муассасалар ўз фаолликларини, она табиат, атроф-муҳитга бўлган муносабатларини намоён этадилар.

АСКУГ: БИРИНЧИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ҚАДАМ ҚЎЙИЛДИ

Posted in Yangiliklar on Feb 19, 2020

"Eтти ўлчаб, бир кес" деган мақол ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам, амалга оширилиши кутилаётган инновацион лойиҳаларнинг барча схема ва механизмларини англаш ва тўлиқ ишлаб чиқиш учун кичик-кичик ҳудуд ҳамда ҳажмларда синов-тажриба ишлари ташкил этилади.

АМАЛДАГИ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР

Posted in Yangiliklar on Feb 19, 2020

Кундан-кун янгиликлар, изланишларга юз тутаётган жамиятимизда бугун улкан ишларни амалга ошириш йўлида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда. Газ таъминоти соҳасида шиддат билан эришилаётган натижалар бунга яққол мисолдир.