Ўзбекча
Yangiliklar

ОАВ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТАДИ

  • Mar 02, 2020

Бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижаси ва истиқболдаги режаларни истеъмолчиларга етказишда республика нашрлари, телеканаллар ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чиқиш ўз натижаларини бермоқда. Февраль ойида “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ фаолиятидан лавҳа ва мақолалар турли хил телевидение ҳамда газета, сайтлар орқали бериб борилди.

Хусусан, вилоят ҳокимлигининг нашри “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталарида ўтган ойда 3 марта мақолалар берилди. “Андижоннома” газетасининг 2020 йил 8 февраль 13-сонида “Газ баллонини ўлчаб олишни унутманг” сарлавҳали материал эълон қилинди. Мақолада истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб беришдаги янгиликлар ҳақида сўз боради. “Андижанская правда” газетасининг 22 февралдаги сонида “Платим по факту: внедряется новая система учета природного газа” сарлавҳали, “Андижоннома” газетасининг 2020 йил 29 февралдаги 19-сонида эса “Ақлли газ ҳисолагичлар: тўлов маданиятини оширишга хизмат қилади” сарлавҳали мақолалар чоп этилди. Ҳар иккала материалда ҳам янги замонавий газ ҳисоблаш ускуналарининг ўрнатилиши ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг бу бўйича истиқболли режалари ҳақида сўз юритилган.

“Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририятининг расмий веб-сайти www.auz.uz да ҳам бир қатор хабар ва мақолалар чоп этилди. 12 февралда “Ёшлар билан очиқ мулоқот” сарлавҳали хабар ва видеолавҳа, 14 февралда “Андижонда назорат тарозилари ишлай бошлади” ҳамда 28 февраль куни эса“Ақлли газ ҳисоблагичлар: тўлов маданиятини оширишга хизмат қилади” сарлавҳали материаллар сайт ўқувчилари эътиборига ҳавола қилинди.

Шунингдек, Жамият билан Андижон вилояти телевидениеси орасида ҳам мустаҳкам алоқа йўлга қўйилган. Февраль ойида телевидение томонидан “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ фаолиятига оид 5 та лавҳа эфирга узатилди. “Андижон ахбороти” информацион дастурида “Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида “Қорасувшаҳаргаз” филиали томонидан газ таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги лавҳа” 11 февралдаги сонида, “Вилоятда суюлтирилган газ таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги ислоҳотлар ва янгиликлар ҳақидаги лавҳа” 21 февралдаги сонида ҳамда “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖда коррупцияга қарши кураш мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳақидаги лавҳа 24 февралдаги сонида эфир юзини кўрди. Шунингдек, “Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида мактаб ўқувчилари билан ўтказилган учрашув ҳақидаги лавҳа” жорий йилнинг 4 февраль кунги, “Аҳоли мурожаатларига биноан Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида газсўрғичларга қарши ўтказилган рейд тадбири ҳақидаги лавҳа” 12 февраль кунги “Тезкор хабарлар” датурида томшабинларларга ҳавола этилди.

“Халқ фаровонлиги барча нарсадан устун” - “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ шаҳар ва туманлардаги филиаллар ходимларининг суюлтирилган газ баллонларини аҳоли хонадонларига етказиш жараёни мисолида, шу кунгача амалга оширилган ишлар, келгусидаги лойиҳалар ва мазкур тизимдаги ўзгаришлар ҳақидаги кўрсатув “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Тафсилот” рукни остида намойиш этилди.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ ва унинг матбуот хизмати бундан кейин ҳам газ соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кенг ёритишда, янгиликларни ва истиқболдаги режалар ҳақида истеъмолчиларга батафсил етказиб беришда вилоят ҳамда республика, хорижий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни давом эттиради.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати