Ўзбекча
Yangiliklar

«ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ: СОҲАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

  • Mar 04, 2020

2019 йилнинг 9 июль санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарихий ҳужжат, “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор қабул қилиниб, мазкур Қарорга биноан, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти ташкил қилинди.

Акциядорлик жамияти зиммасига эса, газ тақсимлаш тармоқларини ва тегишли ускуналарни хавфсиз эксплуатация қоидаларининг норматив талабларига риоя қилган ҳолда эксплуатация қилиш ҳамда суюлтирилган газни харид қилиш, етказиб бериш, сақлаш ҳамда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига сотиш вазифалари юкланди.

Ўтган давр мобайнида Жамиятнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда 14 та ҳамда ҳар бир шаҳар ва туманларда жами 206 та газ таъминоти корхоналари ташкил этилиб, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти тизимида қатор ижобий ишлар ва самарали лойиҳалар амалга оширилди.

Хусусан, «Ҳудудгазтаъминот» AЖ таркибий бўлинмаларида ҳар бир хонадонни иссиқлик билан таъминлаш учун тинимсиз ҳаракатда бўлган минглаб малакали мутахассислардан иборат катта жамоа шакллантириш бўйича ишлар олиб борилиб, қисқа вақт ичида акциядорлик жамияти мамлакатнинг газ таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширди. Мавжуд мутахассисликлар қаторига чилангар, газ тақсимотини бошқариш бўйича ходимлар ва метролог каби лавозимлар қайта тикланди. Буларнинг барчаси албатта, аҳоли ва газ истеъмолчиларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уларни рози қилишга қаратилган.

Ҳар бир хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз махсус кийими бўлиши ҳаммага аён. Бугунга келиб, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлардаги газ таъминоти корхоналаридаги барча ходимларнинг иш жараёнида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш мақсадида, махсус кийимлар билан тўлиқ таъминланмоқда.

Мазкур махсус кийимлар ходимни чанг ва иссиқ-совуқдан сақлаши, ҳаво ўтказувчан ҳамда сув, техник мойларни шиммайдиган материллардан тайёрланади. Махсус кийимлар об-ҳаво шароитига қараб мавсумий (демесезонный) ва қишки (утеплённый) бўлади. Қуйида «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти ходимларининг махсус кийимлари билан таништирамиз.

Маиший газ баллонларни ўрнатувчи чилангарнинг махсус кийими (қишки)

 

Маиший газ баллонларни ўрнатувчи чилангарнинг махсус кийими (ёзги)

 

Газ тўлдириш шаҳобчаси ишчи-ходими учун махсус кийим (қишки)

 

Газ тўлдириш шаҳобчаси ишчи-ходими учун махсус кийим (ёзги)

 

Истеъмолчилардаги газ жиҳозларига хизмат кўрсатувчи чилангар учун махсус кийим

 

Қўлқоплар қўлни учқунлардан, эриган металл заррачаларининг сачрашидан, тўпонидан, юқори ҳароратдан, нефтдан, ишқордан, кислотадан, сувдан, механик таъсирланишдан сақлаш учун мўлжалланган.

Қўлқоплар

Махсус оёқ кийимига катта зарба ва механик юк тушиши мумкин. Шикастланишларни олдини олиш ва камайтириш мақсадида, махсус оёқ кийим оёқ бармоқлар қисми мустахкамланган бўлиши керак. Иш юқори намлик шароитида амалга оширадиган ишларда мустахкамланган каучик таглик ва валлар бўлиши жуда муҳим.

 

Шунингдек, хизмат фаолияти жараёнида тана аъзоларни турли шикаст ва бошқа кўнгилсиз ҳолатлардан сақлаш учун барча ходимлар ҳимоя воситаларидан фойдаланишлар шарт.

Газга ва оловга хавфли ишлар, қурилиш билан боғлиқ ишлар, юк тушириш ва юклаш ҳамда газ тўлдириш шаҳобча (станция)ларда суюлтирилган углеводород газини тўкиш, тўлдириш, қудуқларда ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишларини бажариш жараёнида ҳамма ишчилар ҳимоя каскадан фойдаланишлари мажбурийдир. 

Ҳимоя каскаси

 

Ҳимоя кўзойнаги металл ва бошқа материалларни қайта ишлаш мобайнида майда заррачалар, кислоталар, ишқорлар, электролитлар ва бўёқларнинг кўзга тушишидан, сақлагичларнинг куйиши натижасида сачровчи металл заррачалари ҳамда учқунлари, кавшарлаш вақтидаги газ горелкаларининг алангаси, ёйи ва маиший баллонларга суюлтирилган газ тўлдиришда ва ҳоказолардан кўзни ҳимоя қилиш учун ишлатилади.

Ҳимоя кўзойнаги

 

Ходимнинг ишлаб чиқариш жараёнларида зарарли ва заҳарли моддалардан нафас олиш аъзоларни химоя қилиш мақсадида респираторлардан фойдаланилади. Шунингдек, противогазлар кислород етишмаслиги нафас олиш аъзоларини кислород етишмасликдан ёки ёпиқ тақсимловчи қурилмаларда авария ҳолати туфайли металларнинг эриши ва электр изоляцияловчи материалларнинг ёниши натижасида пайдо бўладиган ўта хавфли газлар билан ифлосланган ҳаво билан заҳарланишдан ҳимоя қилиш учун ишлатилади.

Нафас аъзоларининг ҳимоя воситалари

 

Юқори даражадаги шовқин шароитида ишловчи ходимлар эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш мақсадида, шовқиндан ҳимоя қилувчи қулоқчинлардан (наушник) фойдаланилади.

Эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари

 

«Ҳудудгазтаъминот» AЖ тизимни ислоҳ қилиш билан боғлиқ ўз олдига қўйган барча вазифалар ва истиқболдаги режаларнинг сидқидилдан бажарилиши орқали газ таъминоти тизими ривожланишининг янги босқичга чиқишига имкон яратилади. Бу келажакда соҳа қиёфасини тубдан ўзгартиради. Ва энг асосийси аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини таъминланади.

 

«Ҳудудгазтаъминот» AЖ матбуот хизмати