Ўзбекча
"Худудгазтаъминот" АЖ тафтиш комиссияси


Кариев Бахадыр Давранджанович Ўзбекистон Республикаси 
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бошқарма бошлиғи
Назаров Азизхон Бахром угли Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги - бўлим бошлиғи
Синдаров Жамшид Нуриддинович Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги - бош мутахассис

"ХУДУДГАЗТАЪМИНОТ" АЖ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ аъзолари:


1. Назаров Азизхон Бахром ўғли - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бўлим бошлиғи

Туғилган йили ва жойи: 22.04.1992й., Тошкент шаҳар

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

2010

-

2015 йй.

-

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси

2016

-

2017 йй.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқлари
ва ёқилғи-энергетика мажмуи молияси бошқармасининг Саноатнинг асосий тармоқлари ва ёқилғи-энергетика мажмуини нарх орқали тартибга солиш бўлимининг 1-тоифали иқтисодчиси

2017

-

2018 йй.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармасининг Cаноатнинг базавий тармоқлари ва ёқилғи-энергетика мажмуи маҳсулотларининг стратегик турлари тариф ва нархларини тартибга солиш бўлими етакчи иқтисодчиси

2018

-

2019 йй.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармасининг Ёқилғи-энергетика мажмуи молиявий баланслаштиришни тартибга солиш ва энергия тежамкорлиги бўйича инвестиция дастурлари самарадорлигини мониторинг қилиш бўлими бош иқтисодчиси

2019

-

2019 йй.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш департаменти Қазиб олиш тармоқларини молиявий тартибга солиш ва ислоҳ қилиш, геология ва минерал ресурсларини ривожлантириш бўлими бош иқтисодчиси

2019

-

х/в

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш департаменти Саноатнинг базавий тармоқлари
ва ёқилғи-энергетика мажмуи маҳсулотларининг стратегик турлари тариф сиёсати ва нархларини тартибга солиш бўлими бошлиғи


2. Кариев Баходир Давранджанович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бошқарма бошлиғи

Туғилган йили ва жойи: 07.05.1980й., Тошкент вилояти

МЕҲНАТ  ФАОЛИЯТИ:

2005-2006 йй.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш республика маркази Экспорт қилувчи мамлакатлар бозоридан нархлар бўйича ахборот билан таъминлаш бўлими етакчи мутахассиси

2006-2008 йй.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири ўринбосарининг ёрдамчиси

2008-2016 йй.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси

2016-2017 йй.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш таҳлили ва прогнози бўлими бош мутахассиси

2017-2018 йй.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини модернизациялаш ва ривожлантириш ҳамда углеводород хом ашёсини қайта ишлашни чуқурлаштириш бошқармаси бош мутахассиси

2018-2019 йй.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўлими бошлиғи

2019-2019 йй.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

2019-2020 йй

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини модернизациялаш ва ривожлантириш ҳамда углеводород хом ашёсини қайта ишлашни чуқурлаштириш бошқармаси бошлиғи

2020 й. - ҳ.в.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи


3. Синдаров Жамшид Нуриддинович - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги - бош мутахассис