Saytda audio qo'llab-quvvatlash mavjud bo'lib, matnni eshitish uchun ushbu funksiya holatini tanlab qo'ying va kerakli matnni sichqoncha bilan belgilang
Сизларни жорий йилнинг 16 март куни соат 10.00 да вилоят Матбуот уйида "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиали директори Ансор Муҳаммадиев ва бошқа масъуллар иштирокида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманига таклиф этамиз.
Тадбирда вилоят аҳолисини бир маромда табиий газ билан таъминлаш бўйича мавжуд газ қувурларини мукаммал реконструкция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар хусусида сўз юритилади.
Матбуот анжуманидан сўнг журналист ва блогерлар АСКУК ва суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бажарилган ишлар билан бевосита таништирилади.
Мурожаат учун телефон: (66) 239-78-02, (66)239-78-09