"HUDUDGAZTA'MINOT" AJ: ISTE'MOLCHILARGA SUYULTIRILGAN GAZ YETKAZIB BERISHDA QO'SHIMCHA PULLIK XIZMAT TURLARI JORIY ETILDI
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори билан
тасдиқланган Низомнинг 41-бандида “Истеъмолчи газ таъминоти ташкилотидан газ
баллонларида сотиб
олинган суюлтирилган углеводород газини фақат газ таъминоти ташкилотининг ходими томонидан
тегишли йўриқномадан ўтказилганидан кейин мустақил алмаштириши мумкин. Бунинг учун истеъмолчи
яшаш жойига кўра газ таъминоти ташкилотига ёзма ариза билан мурожаат қилиши зарур. Бунда газ
баллонини ўрнатиш жойи лойиҳага ва/ёки эскизларга мувофиқ бўлиши лозим” лиги
белгиланган.
Шунингдек, Низомнинг 1-иловаси 3.3-банди а1) кичик бўлимида “Истеъмолчи суюлтирилган
углеводород
гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини лойиҳа ёки эскиз асосида ўрнатиб бериш ва
алмаштириш учун тасдиқланган тарифларга мувофиқ газ таъминоти ташкилотининг хизматидан
фойдаланиши” кўзда тутилган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, “Hududgazta’minot” АЖ тизимида газ хўжалигида
аҳолининг маиший газ баллондан хавфсиз фойдаланишини таъминлаш хизмати ташкил этилди ва уларнинг
асосий вазифалари этиб, қуйидагилар белгиланди:
суюлтирилган газ тўлдирилган маиший газ баллонни истеъмолчи хонадонига олиб кириш, лойиҳа
ёки эскиз асосида ўрнатиш;
газ баллонни, вентилни, редукторни, газ плитаси ва бошқа барча уланган жойларини зичлигини
текшириш;
соплолар тешиклари диаметри текшириш ва созлаш;
хомут ўрнатиш;
газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари ҳамда газ хўжалигини техник эксплуатация қилиш
қоидалари, суюлтирилган газдан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланиш бўйича тушунтириш олиб
бориш;
хизмат кўрсатиш якунида масъул ходим томонидан ҳужжатларни расмийлаштириб, бажарилган
ишларга филиаллар томонидан тасдиқланган тариф бўйича 3000 (уч) минг сўмдан пул
маблағлари
бўйича тўлов қоғози бериш.
Албатта, суюлтирилган газ тўлдирилган маиший газ баллонни истеъмолчи хонадонига олиб кириб
ўрнатишдан олдин “Хавфсизликни таъминловчи” ходим томонидан истеъмолчига олиб бориладиган ишлар
бўйича тушунтириш берилади.
Агар истеъмолчи томонидан эътироз билдирилмаса, маиший газ баллонни ўрнатиш ишлари амалга
оширилади ёки қўшимча хизматдан фойдаланиш рад этилганда, юқорида қайд этилган қарорнинг
41-бандига мувофиқ истеъмолчи тегишли йўриқномадан ўтказилганидан кейин тушунтириш берилади.
Истеъмолчи газ баллони мустақил алмаштирганда, суюлтирилган газдан маиший эҳтиёжлар учун
фойдаланишдаги талабларга амал қилиниши учун таъминоти масъул ходимлари жавобгар бўлмайди.
УНУТМАНГ, ЭНГ АВВАЛО ЎЗ ХАВФСИЗЛИГИНГИЗНИ ТАЪМИНЛАШ ОИЛАНГИЗ ФАРОВОНЛИГИ ГАРОВИДИР!
Taxririyat sanasi: 21.07.2022 18:22
Saytdagi barcha yangilik va xabarlardan muntazam xabardor bo'lish uchun a'zo bo'ling!
Ro'yxatdan o'tish muaffaqiyatli yakunlandi. Endi siz pochtangiz orqali barcha yangiliklarni kuzatib borishingiz mumkin!
Kattalashtirish
Kichiklashtirish
Kontrast
Kulrang shkala
Rang almashtirish
Tozalash
Operator qabul qilishi kutilmoqda
Operator tarmoqda
Savol va takliflaringizga javob olish uchun ushbu qismdan foydalaning. Xizmat sifatini yaxshilash uchun operatorlarimiz sizga murojaat qiluvchi shaxsiy telefon raqamingiz va ism-sharifingizni to'ldiring!