SUYULTIRILGAN GAZ XARIDI UCHUN TAQDIM ETILGAN ID-KARTADAN OQILONA FOYDALANISH LOZIM
СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ХАРИДИ УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ID-КАРТАДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЛОЗИМ
Маиший истеъмол учун аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришнинг автоматлаштирилган тизимини
жорий этиш бўйича “Hududgazta’minot” АЖ томонидан истеъмолчиларга жами 3,5 млн дона ID-карта
етказиб бериш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Истеъмолчиларнинг фойдаланишидаги бўлган
жами 4,5 млн. дона маиший газ баллонларга махсус бар-кодли ёрлиқлар бириктириш ишлари якуний
босқичда.
Шунингдек, “E-Gaz” дастури ишлаб чиқилиб, унда барча истеъмолчилар ва маиший газ баллонларнинг
рўйхати шакллантирилди. Жойлардаги “Hududgazta’minot” АЖ бўлимларинг суюлтирилган газ таъминоти
йўналишида фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг автоматлаштирилган тизим юзасидан
билим-малакаларини ошириш мақсадида, ўқув-семинарлар ташкил этилди.
Истеъмолчиларни белгиланган муддатларда узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш, аҳоли ва газ
таъминоти ташкилотлари ўртасидаги англашмовчиликларни олдини олиш, замонавий технологияларни
тадбиқ этган ҳолда қулайликлар яратиш, автоматлаштириш жараёнини сифатли жорий этиш ҳамда амалда
ўз натижаларини кўрсатиши учун нафақат газ таъминоти ходимлари, балки бевосита истеъмолчиларнинг
ҳам эътибор ва саъй-ҳаракатлари зарур.
Жумладан, истеъмолчиларга биринчи маротаба етказиб берилганда бепул тақдим этилувчи
ID-карталардан эҳтиёткорлик билан мақсадли фойдаланишлари ва ушбу карталарни асло учинчи
шахсларга бермасликлари, шунингдек, фойдаланишда бўлган маиший газ баллонга
бириктирилган махсус бар-кодли ёрлиқларни асраш чораларини кўриш талаб этилади.
Маълумот учун юқорида келтирилган автоматлаштирилган тизим қуйидаги қулайликлар ўз ичига
олади:
“Hududgazta’minot” АЖнинг хизмат кўрсатиш соҳасида илғор ахборот технологияларни жорий
этиш;
Суюлтирилган газни аҳолига етказиб беришда шаффоф тўлов тизими ва ҳисобини
мувофиқлаштирилган юритилиши орқали қўшимча қулайликлар яратиш;
“Hududgazta’minot” АЖнинг кўрсатган хизматлари учун тўловларни ўз вақтида ва назорат остида
амалга оширилишини имконини яратиш;
Автоматлаштирилган тизим амалдаги қоғозбозликка бўлган эҳтиёжни йўқ қилади, энг асосийси
хизмат кўрсатиш шаффофлигига салбий таъсир этувчи инсон омилларини олдини олади.
Taxririyat sanasi: 21.07.2022 18:22
Saytdagi barcha yangilik va xabarlardan muntazam xabardor bo'lish uchun a'zo bo'ling!
Ro'yxatdan o'tish muaffaqiyatli yakunlandi. Endi siz pochtangiz orqali barcha yangiliklarni kuzatib borishingiz mumkin!
Kattalashtirish
Kichiklashtirish
Kontrast
Kulrang shkala
Rang almashtirish
Tozalash
Operator qabul qilishi kutilmoqda
Operator tarmoqda
Savol va takliflaringizga javob olish uchun ushbu qismdan foydalaning. Xizmat sifatini yaxshilash uchun operatorlarimiz sizga murojaat qiluvchi shaxsiy telefon raqamingiz va ism-sharifingizni to'ldiring!