Saytda audio qo'llab-quvvatlash mavjud bo'lib, matnni eshitish uchun ushbu funksiya holatini tanlab qo'ying va kerakli matnni sichqoncha bilan belgilang
15 кунда 583 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди
1−15 март кунлари ичида республикада 7,8 млн куб метрдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу 583 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг.
Маълум қилинишича, республика бўйича 106 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 7 млн 864 минг куб метр табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланилган. Натижада, газ таъминоти корхоналари манфаатларига 7 млрд 646 млн сўм зарар етказилган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи:
Фарғона вилоятида — 5,6 млн куб метр ёки 5,6 млрд сўм; Бухоро вилоятида — 1,1 млн куб метр ёки 1,127 млрд сўм; Сурхондарё вилоятида — 596 минг куб метр табиий газ ёки 593 млн сўмни ташкил этган.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали