Ушбу видеокастлар ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ youtube каналида ҳам жойлаб борилади.
ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ матбуот хизмати янгиликларидан хабардор бўлиш учун ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг.
2019 йилнинг 9 июль санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарихий ҳужжат, “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор қабул қилиниб, мазкур Қарорга биноан, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти ташкил қилинди.
Бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижаси ва истиқболдаги режаларни истеъмолчиларга етказишда республика нашрлари, телеканаллар ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чиқиш ўз натижаларини бермоқда. Февраль ойида “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ фаолиятидан лавҳа ва мақолалар турли хил телевидение ҳамда газета, сайтлар орқали бериб борилди.